Маълумки, 2022 йил 24 октябрь куни математика, физика, кимё ва биология фанларидан миллий сертификат имтиҳонлари учун талабгорларни рўйхатга олиш бошланган…
Маълумки, 2022 йил 24 октябрь куни математика, физика, кимё ва биология фанларидан миллий сертификат имтиҳонлари учун талабгорларни рўйхатга олиш бошланган эди.
-Талабгорларни рўйхатга олиш 12 ноябрга қадар давом этади ва тест синовлари 4- ва 18 декабрь кунлари бўлиб ўтади.
-Ҳозирда талабгорлар томонидан она тили ва адабиёт фанидан ҳам миллий сертификат имтиҳонлари ўтказиладими деган мазмунда кўплаб саволлар келиб тушмоқда.
- Шуни маълум қиламизки, Давлат тест маркази томонидан умумтаълим фанларидан миллий сертификат имтиҳонларини январ ойида ҳам ташкил этиш режалаштирилган.
- Бунда миллий сертификат имтиҳонлари физика, кимё ҳамда она (ўзбек, рус, қорақалпоқ) тили ва адабиёт фанларидан бўлиб ўтади.