Халқаро стандартлар асосида малака сертификатини олган педагогларга 70 фоиз миқдорида қўшимча ҳақ тўланади

Президент фармони (ПФ-79-сон, 26.05.2023 й)га кўра 2025-йил 1-январга қадар малака тоифаларини бериш тизимини ваколатли хорижий ташкилотларнинг аккредитациясидан ўтказиш орқали педагог кадрларга халқаро стандартлар асосида малака сертификатини бериш амалиёти йўлга қўйилади.

Бунда, халқаро стандартлар асосида малака сертификатини олган педагог кадрларга тариф ставкаларининг амалдаги миқдорларига нисбатан 70 фоиз миқдорида қўшимча ҳақ тўланади;

Педагог кадрларнинг “электрон портфолиоси” шакллантириб борилади ва унга ўқитувчиларнинг малака даражаси, касбий ривожланиш натижалари ва педагогик фаолияти давомида эришган ютуқлари киритилади.