Кимлар касбий сертификат олиши керак?

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 26 майдаги ПФ-79-сон Фармони 3-бандида 2024 йил 1 январдан бошлаб умумий ўрта таълим муассасаларининг педагогик касбларига биринчи марта ишга қабул қилинаётган талабгорларни касбий сертификатлаш тизими жорий этилиши белгиланган.



Давлат умумий ўрта таълим ташкилотлари педагог кадрларини касбий сертификатлаш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий Регламенти 2-бандига кўра давлат умумий ўрта таълим ташкилотида педагогик касбга биринчи марта ишга қабул қилинган олий маълумотли жисмоний шахс – стажёр ўқитувчи ҳисобланиб, улар касбий сертификат олиш учун назорат синовларига жалб қилинадилар.

 


Агар тугалланган олий маълумотли шахс стажёр ўқитувчи сифатида ишга қабул қилинган бўлса, унда назорат синовидан ўтиш лозим

 


Юристга савол юбориш

Қўнғироқ орқали юрист билан ҳозироқ онлайн боғланиш

Манба:  @Yurist_Xizmati‌‌