"Ўқитувчини хафа қилишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ" — Халқ таълими вазири марҳаматлик ўқитувчилар билан учрашди

Xalq ta'limi / 12 fevral, 12:57 · 3049

Халқ таълими вазири Бахтиёр Саидов Марҳамат туманида ота-оналар олдида узр сўрашга мажбур қилинган ўқитувчилар билан учрашиш мақсадида Андижон вилоятига борди.…

"Ўқитувчини хафа қилишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ" — Халқ таълими вазири марҳаматлик ўқитувчилар билан учрашди
Attestatsiya - Boshlang'ich ta'lim! 👉BOSING!👈 Attestatsiya - Boshlang'ich ta'lim! 👉BOSING!👈

Халқ таълими вазири Бахтиёр Саидов Марҳамат туманида ота-оналар олдида узр сўрашга мажбур қилинган ўқитувчилар билан учрашиш мақсадида Андижон вилоятига борди. 

Вазир ўқитувчилар билан суҳбатлашиб, уларнинг руҳиятини кўтарар экан, бугун уларнинг обрўси ва қадр-қиммати Давлатимиз сиёсати даражасидаги муҳим масала эканлиги ва уларни обрўсизлантиришга ҳеч ким ҳақли эмаслигини қайд этди ҳамда юз берган ҳолатни устоз шаънини ерга уриш деб баҳолади:

— Юртбошимиз Шавкат Мирзиёев ўқитувчиларни улуғлаш масаласини Давлат сиёсатининг энг юқори даражасига олиб чиқиб, ўқитувчи жамиятимизнинг энг ҳурматли инсони бўлиши эканлигини доимий равишда таъкидлаб келмоқда. Шундай экан , ўқитувчини ҳафа қилишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ. Ўқитувчи қадрланмаган юртнинг эртаси бўлмайди. Шундай экан, бугун ҳар биримиз, ҳаттоки ўқитувчиларнинг ўзи ҳам шаъни ва обрўсини ошириш учун ҳаракат қилиши зарур, — деди Бахтиёр Саидов ўқитувчилар билан учрашув чоғида.

Учрашув сўнгида ўқитувчиларнинг фикрларини тинглаган вазир улар билан маслаҳатлашган ҳолда мазкур ҳолатга йўл қўйган мутасаддиларга албатта чора кўрилиши алоҳида қайд этди.

O‘xshash maqolalar