Халқ таълими вазири 3 декабрь — Халқаро ногиронлар куни арафасида махсус мактаб-интернат болаларини йўқлаб борди

Xalq ta'limi / 3 dekabr, 03:34 · 3191

Вазир ўқитувчи ва педагоглар жамоаси билан суҳбатлашиб, таълим сифатини яхшилаш, мактаб битирувчиларини келгуси ҳаётдаги ўрниларини топишларига кўмаклашиш…

Халқ таълими вазири 3 декабрь — Халқаро ногиронлар куни арафасида махсус мактаб-интернат болаларини йўқлаб борди
Attestatsiya - Boshlang'ich ta'lim! 👉BOSING!👈 Attestatsiya - Boshlang'ich ta'lim! 👉BOSING!👈

Вазир ўқитувчи ва педагоглар жамоаси билан суҳбатлашиб, таълим сифатини яхшилаш, мактаб битирувчиларини келгуси ҳаётдаги ўрниларини топишларига кўмаклашиш борасидаги фикрларини тинглади ҳамда ушбу йўналишда ўз тавсияларини берди. Суҳбат якунида тегишли масъулларга махсус мактаб ўқувчиларини касбга йўналтириш, касбга йуналтириш хоналарини жиҳозлаш, махсус дарслик ва видеоконтент тайёрлаш топшириқлари берилди.

Бундан ташқари ўқувчиларнинг таълим ва тарбия шароитларини янада яхшилаш учун 5 йиллик Миллий дастур лойиҳасига алоҳида банд ва топшириқлар киритиш, унда моддий-техник базани мустаҳкамлаш, педагоглар малакасини ошириш ҳамда методикани такомиллаштириш таклиф этилди.

O‘xshash maqolalar