Бу ҳақда тошкентлик сайловчилар билан учрашувда президентликка номзод Шавкат Мирзиёев маълум қилди.
Бу ҳақда тошкентлик сайловчилар билан учрашувда президентликка номзод Шавкат Мирзиёев маълум қилди.
“Биз маданият ва санъат соҳалари вакиллари, музей ва кутубхоналар ходимлари иш ҳақини келгуси етти йилда 3 карра оширамиз.
Бунда, мактаб кутубхоначиларининг иш ҳақи педагог ходимлар ойлигига тенглаштирилади.
Шунингдек, келгуси етти йилда кутубхоналарнинг 40 миллионга яқин китоб фонди тўлиқ рақамлаштирилади ва уларнинг ягона каталоги яратилади.
Умуман, 2030-йилга қадар мамлакатимиздаги барча кутубхоналар тўлиқ таъмирланади. Шу мақсадда 500 миллиард сўм ажратамиз”, – деди номзод.