Уй талимида дарс ўтувчи педагогнинг мажбурияти қандай?

Уй талимида дарс ўтувчи педагогнинг мажбурияти қуйидагича:

ўқувчининг имкониятлари ва тиббий хулосани инобатга олган ҳолда ўқув дастурларининг ўзлаштирилишини таъминлаш;

 

ўқувчиларнинг жисмоний ва психик ривожланишини таъминлаш, атроф муҳит ва ижтимоий ҳодисалар ҳақидаги тасаввурларини кенгайтириш;

 

ўқувчининг маънавий-ахлоқий сифатларини юксалтириш ҳамда эстетик дид ва ҳис-туйғуларини тарбиялаш;

 

ўқувчида дарсликлар, бадиий адабиётлар ва бошқа манбалар билан мустақил ишлаш малакасини ривожлантириш;

 

дарс машғулотлари режасини тузиш;

 

дарс машғулотларига оид бўлган ҳужжатларни ўз вақтида юритиш ҳамда ўқувчининг ўзлаштириши бўйича баҳолаш дафтарига қўйилган баҳоларни синф журналига ёки ўқувчиларнинг давомати ва ўзлаштиришини ҳисобга олиш электрон тизимига киритиб бориш.

 

Ўқитувчилар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқ ва мажбуриятларга ҳам эга бўлиши мумкин.

 

Асос: Вазирлар Маҳкамасининг 2021-йил 12-октябрдаги 638-сон қарори