Ҳар йилги қўшимча татиллар кимларга берилади?

Таътиллар масаласи кадровиклар ишидаги энг мураккаб бўлган ишлардан бири ҳисобланади. Мазкур постда ҳар йилги қўшимча таътиллар ва уларга ҳақ тўлаш масалаларига тўхталамиз.

Меҳнат кодексида 4 ҳолатда қўшимча таътиллар берилиши назарда тутилган.

1. Меҳнат шароитлари ноқулай ишларда банд бўлган ходимларга. МК-481-модда
2. Ноқулай табиий-иқлим шароитларида иш бажараётган ходимларга. МК-483-модда
3. Ташкилотда ёки тармоқда кўп йиллик иш стажига эга бўлган ходимларга. МК-220-модда
4. Қонунчиликда, жамоа келишувларида, шунингдек жамоа шартномасида, ички ҳужжатларда, меҳнат шартномасида назарда тутилган бошқа ҳолларда
берилади.

Қўшимча таътилларни бериш тартиби қандай бўлади?

Меҳнат кодексининг 222-моддасига асосан  ҳар йилги меҳнат таътилининг умумий давомийлигини ҳисоблаб чиқаришда қўшимча таътиллар ҳар йилги асосий
энг кам таътил ёки ҳар йилги асосий узайтирилган таътилга қўшиб жамланади.

Қўшимча савол туғилиши табий яъни агар ходим қўшимча таътил бериладиган тоифанинг иккитасига тушса, бунда таътил бериш қандай бўлади деган мазмунда. Масалан ходимнинг асосий йиллик таътили 21 кунни ташкил қилса, у ташкилотда 10 йилдан буён ишлаётган бўлса ва жамоа шартномасида қўшимда 5 кун таътил берилиши назарда тутилган бўлса, ходимга меҳнат таътили қандай ҳисобланади?

Асососий йиллик таътил 21 кун + МК-220-моддасибилан 10 йил ишлагани учун 4 кун + жамоа шартномасида назарда тутилган қўшимча таътил 5 кун жами  30 кун таътил ҳисобланади.

Шуни ёддан чиқармаслик керакки, таътилнинг умумий куни 56 календар кундан ўтиб кетмаслиги керак. МК 222-моддаси 2-қисмига кўра, барча ҳолларда қонунчилик билан белгиланган таътилларни жамлашда уларнинг давомийлиги бир иш йили учун 56 календарь кундан ошиб кетиши мумкин эмас.


@yuristlar_maslahati