
Мактаб ўқитувчиларига меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорига (920 минг сўм) нисбатан фоиз ҳисобида қуйидаги миқдорларда қўшимча ҳақ тўланади:
Синфдаги ўқувчилар сонига кўра синф раҳбарлиги учун:
▫️15 нафар ўқувчигача – 26,4 фоиз (242.880 сўм);
▫️16 нафардан 20 нафар ўқувчигача – 31,6 фоиз (290.720 сўм);
▫️21 нафардан 25 нафар ўқувчигача – 36,9 фоиз 339.480 сўм);
▫️26 нафардан 30 нафар ўқувчигача – 42,1 фоиз (387.320 сўм);
▫️31 нафар ва ундан кўп ўқувчи бўлганда – 52,8 фоиз (485.760 сўм);
дафтарларни ва ёзма ишларни текширганлик учун (ўқувчилар икки гуруҳга бўлиб ўқитиладиган фанлар бўйича ҳам) синфдаги ўқувчилар сони 15 нафаргача бўлганда – 8,8 фоиз (80960 сўм), 15 нафар ва ундан ортиқ бўлганда – 17,6 фоиз (161.920 сўм).
информатика кабинети мудирлиги учун – 17,6 фоиз (161.920 сўм).