Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва бир қатор ҳамкор ташкилотларнинг 2014 йил 20 мартдаги “Умумтаълим мактабларини дарсликлар ва ўқув-методик қўлланмалар билан таъминлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида” қўшма қарори билан тасдиқланган низомнинг 51-бандида дарсликлар ёки ўқув методик қўлланмалардан (ЎМҚ) фойдаланиш усулидан қатъи назар, улар йўқолган ёки фойдаланишга яроқсиз ҳолатга келиб қолган тақдирда, ўқувчининг ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар ёхуд ҳомийлар ёки ўқитувчилар зарарни худди шундай дарслик ёки ЎМҚлар билан қоплайди ёхуд унинг бирламчи ҳужжатларда (ҳисоб-фактурада, юк хатида) кўрсатилган қийматини қуйидаги миқдорларда тўлайди:
1-синф ўқувчиларининг ҳар бир дарслик ва (ёки) ЎМҚлари учун — унинг бир баравари миқдорида;
2-4-синф ўқувчиларининг ҳар бир дарслик ва (ёки) ЎМҚлари учун — унинг икки баравари миқдорида;
5-11-синф ўқувчиларининг ҳар бир дарслик ва (ёки) ЎМҚлари учун — унинг тўрт баравари миқдорида.