С1 ёки унга тенглаштирилган Сертификатга эга бўлган педагоглар онлайн-репетицияларда ҳам иштирок эта олмайдиларми?
❓Савол: Мен Онлайн репетицияда қатнашмоқчи эдим, лекин " Ушбу ўқитувчи учун ИМТИЁЗ мавжуд. Тест топшириш мумкин эмас!"-деган ёзув чиқди. Бу нимани билдиради? Асосий синовларда ҳам шундай бўладими, яъни мен тест топширмайманми?
Жавоб: Низомнинг 36-банди С1 даражадаги миллий ёки унга мос даражадаги халқаро сертификатга ёхуд тегишли даражадаги тилни ўқитишнинг касбий маҳоратларни аниқловчи сертификат эга чет тили фани ўқитувчиларига ўқув фани бўйича малака синовидан максимал 80 балл берилади.
? Бундай чекловлар асосан Инглиз, Немис, Француз ва Рус тили (миллий мактабларда) ўқитувчиларида учраши мумкин!
P.S. Имтиёз берувчи С1 Сертификати бор педагоглар, репетицияга кириб кўринг, рухсат берилмаса, имтиёзли мурожаатингиз қабул қилинган. Чеклов бўлмаса ноаниқлик бор.