Фотосуратлар муаллифлари учта номинацияда тақдирланади: “Ҳакамлар танлови”, “Томошабинлар танлови”, “Шаҳар ҳокимининг танлови”
Ташкилотчи: Тошкент шаҳар ҳокимлиги
Ўтказилиш санаси: 22 апрелдан 22 майга қадар
Рўйхатдан ўтиш охирги санаси: 22 май 2021 йил
1. Fell Tashkent-2021 фототанлови Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 30 йиллигига бағишланган.
2. Фототанловнинг мавзуси – шаҳар пейзажи.
3. Танловда иштирок учун юбориладиган фотосуратлар қуйидаги йўналишга мувофиқ бўлиши керак: Тошкентдаги сўнгги беш йил ичида рўй берган ўзгаришлар.
4. Танловда иштирок учун Тошкент шаҳрида 2016 йил 1 cентябрдан 2021 йил 22 майгача олинган фотосуратлар қабул қилинади.
5. Танловда Тошкент шаҳар ҳокимлиги, туман ҳокимликларининг ходимлари ва уларнинг оила аъзоларидан ташқари барча хоҳловчилар иштирок этиши мумкин.
6. Танловда иштирок учун юборилаётган фотосуратлар аввал бошқа танловларда иштирок этмаган бўлиши керак.
7. Танлов қуйидаги таркибдаги ҳакамлар ҳайъати томонидан баҳоланади:
- Дилфуза Расулова;
- Луиза Aюпова;
- Иззатбек Джураев;
- Баҳодир Саидов;
- Борис Жуковский;
- Евгений Скляревский;
- Мадина Нурманова.
8. Танлов иштирокчилари фақат ўзлари олган фотосуратларни юборишлари мумкин бўлиб, улар тақдим қилаётган маълумотлари учун Ўзбекистон Республикасининг “Муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ жавобгарликни ўз зиммаларига оладилар.
9. Танловда иштирок учун жўнатилаётган фотосуратлар мобил телефон ёрдамида ҳам фотокамера ёрдамида ҳам олинган бўлиши мумкин.
10. Фотосуратларга баҳо беришда жюри қуйидаги мезонларга асосланади:
- суратнинг техник сифати (агар бу ижодий ғоянинг қисми бўлмаса, хираликлар, артефактлар ва ҳоказолар йўқлиги);
- қизиқарли сюжет;
- фотосурат уйғотган ҳиссий таассурот.
11. Битта иштирокчидан кўпи билан учта фотосурат қабул қилинади12. Танлов учун фотосуратлар Гоогле Формс сервиси ёрдамида қуйидаги ҳаволалар орқали қабул қилинад. Ҳавола:
https://forms.gle/ouCCFWdR2g8VRhXX6
3. Фотосуратлар муаллифлари учта номинацияда тақдирланади: “Ҳакамлар танлови”, “Томошабинлар танлови”, “Шаҳар ҳокимининг танлови”.
14. Танлов учун фотосуратлар 2021 йил 22 майга қадар қабул қилинади.
15. Ғолиблар танловнинг Телеграм, Фаcебоок ва Инстаграм тармоқларидаги саҳифаларида эълон қилинади. Натижаларни эълон қилиш ва тақдирлаш маросимининг санаси кейинроқ маълум қилинади.
16. Aгар, ғолиблар рўйхати эълон қилинганидан сўнг ғолиблардан бири ташкилотчилар билан етти календар куни давомида алоқага чиқмаса, унинг соврини финалга чиққанлар рўйхатидаги бошқа иштирокчига берилади.
17. Танловда иштирок этиш учун фотосуратларни жўнатаётган иштирокчилар, жўнатилган фотосуратлар муаллифи эканликларини ва фотосуратларга мутлақ ҳуқуққа эгаликларини, ҳамда фотосуратнинг танловда иштироки туфайли ҳуқуқига даҳл қилиши мумкин бўлган шахслардан барча рухсат ва розиликларни олганликларини тасдиқлайдилар.
18. Ташкилотчилар иштирокчилардан танлов доирасида қабул қилинган фотосуратлардан фойдаланиш ҳуқуқини ўзларида қолдирадилар.
19. Танловда қуйидаги турдаги фотосуратлар иштирок этиши мумкинмас:
• реклама хусусиятига эга ва/ёки хизмат ёки товарлар рекламаси сифатида фойдаланилаётган фотосуратлар;
• эротик мазмунга эга фотосуратлар;
• зўравонликни тарғиб қилувчи, ҳақоратли мазмунга эга, ҳамда очиқдан-очиқ провокацион мазмунга эга фотосуратлар;
• паст сифатдаги ва/ёки сюжетга таалуқли бўлмаган ёзув ва сув белгиларига (муҳрлар, саналар, штамплар ва ҳоказо) эга фотосуратлар;
• мазмунига кўра ЎзР қонунчилигига зид бўлган фотосуратлар;
• Фототанлов мавзусига мувофиқ келмаган фотосуратлар;
• коллажлар.
20. Танлов совринлари: Canon EOS 6D Mark II Kit фотоаппаратлари, Asus (AMD R7) ноутбуклари, iPhone SЕ 2020 смартфонлари.