Андижонлик ўқитувчи ва ўқувчилар билан учрашувлар давом этмоқда
👉ATTESTATSIYA TESTLARINI ISHLASH👈 👉ATTESTATSIYA TESTLARINI ISHLASH👈

Хабарингиз бор, Халқ таьлими вазирлиги мутасаддилари халқ таълими соҳасидаги ислоҳотларни мактабларгача етказиш мақсадида Андижон вилоятида бўлиб турибди.

 

Бугун вилоятнинг Хўжаобод туманидаги 11- ва 12-сонли умумтаълим мактаблари, 17-сонли ҳамда Хўжаобод туманидаги алоҳида таълим эҳтиёжлари мавжуд мактаб-интернатларида бўлиб, яратилган шароитлар билан танишди.

 

Ўрганилган мактабларда битирувчи синф ўқувчилари билан мулоқот қилиниб, касб танлаш юзасидан “Махорат дарси” ўтилди.

 

Чуқур билим, юксак тафаккур, кенг дунёқарашга эга битирувчи эртанги ҳаётда ўз ўрнини топа олади, бунинг учун тўғри касб танлаш ўта муҳимлиги, битирувчилар орасида 6-7 та касб билан чегараланмаслик лозимлиги, мамлакатимиз тараққиёти барча соҳаларни бирдек ривожланишига боғлиқлиги шу боис касблар ҳақида кенгроқ ва кўпроқ маълумот бериш кераклиги ҳақида мактаб педагогик жамоасига тавсиялар берилди.

 

12-мактабнинг 11-синф битирувчиси Ниҳола Комиловага ҳозирданоқ аниқ мақсад қўйиб, касбини тўғри танлаганлиги, ўқишдаги муваффақиятлари учун ноутбук тақдим этилди, синфдошларига жаҳон адабиётидан жамланмалар тақдим этилди.

 

12-мактаб биноси шу йили “Обод қишлоқ” дастури доирасида таъмирланади, 11-мактабни эса келгуси йил Инвестиция дастурига киритиш орқали ўқувчиларга муносиб шароит яратилади.

 

Алоҳида таълим эҳтиёжлари мавжуд мактаблар бинолари мукаммал таъмирланиб, ўқувчиларга замонавий шароитлар яратилганлиги эътироф этилди, ушбу муассаса педагогларига болаларга алоҳида ғамхўрлик кўрсатиб, чуқур билим бериш зарурлиги таъкидланди.