Халқ таълими вазирлиги, А.Авлоний номидаги илмий-текшириш институти ҳамда Герцен номидаги Россия Давлат педагогика Университети ҳамкорлигида амалга оширилаётган “Класс” лойиҳаси доирасида ўтказилган синовлар натижасида талабгорлар томонидан қўлга киртилган рус тилини билиш даражасини белгиловчи ТРКИ С1 сертификатлари етиб келганлигини маълум қиламиз.
Ушбу сертификатлар эгаларига тегишли халқ таълими бўлимлари томонидан бир ҳафта ичида тарқатилади.
Сертификатларни жорий йилнинг 24 февралидан бошлаб мактабингизга қарашли халқ таълими бўлимларидан шахсни тасдиқловчи ҳужжатингиз билан олишингиз мумкин бўлади.
Эслатиб ўтамиз, ҳукуматнинг тегишли қарорига асосан жорий йилнинг февраль ойидан бошлаб ТРКИ С1 сертификатига эга бўлган таълим тили рус тили бўлмаган мактаблар ва синфларда дарс берадиган рус тили ўқитувчилари сертификат берилган санадан бошлаб 2 йил давомида ойлик иш ҳақларига 50 фоиз устама олишга ҳақлидирлар.