Аванс пуллари кечикаётганлиги юзасидан РАСМИЙ МАЪЛУМОТ
👉ATTESTATSIYA TESTLARINI ISHLASH👈 👉ATTESTATSIYA TESTLARINI ISHLASH👈

Андижон вилоятининг айрим туманларида аванс пуллари кечикаётганлиги юзасидан

РАСМИЙ МАЪЛУМОТ  

Андижон вилоятининг Андижон шаҳар, Асака ва Бўстон туманлари халқ таълими бўлинмалари айрим ходимларнинг масъулиятсизлиги туфайли 2021 йил якуни бўйича молиявий ҳисоботлар ўз вақтида топширилмаганлиги сабабли, уларнинг ғазна ҳисоб рақамлари бўйича амалга ошириладиган операциялар автоматик равишда тегишли дастурларда вақтинчалик тўхтатилганлиги маълум бўлди. 

Ҳозирда ушбу туман (шаҳар) халқ таълими бўлинмаларида юзага келган камчиликларни бартараф этиш бўйича тезкор чоралар кўрилиши натижасида Асака ва Бўстон туманларида аванс тўловлари тўлиқ тўлаб берилди.

Андижон шаҳрида ходимларни қисқа муддатда аванс тўловлари билан таъминлаш мақсадида тегишли ишлар амалга оширилаётганлигини маълум қиламиз.

Халқ таълими вазирлиги