Юнусобод туманидаги 5-мактабнинг 5 нафар ўқувчиси IELTSдан юқори балларни қўлга киритди
👉ATTESTATSIYA TESTLARINI ISHLASH👈 👉ATTESTATSIYA TESTLARINI ISHLASH👈

5-мактабнинг 9-, 10- ,11-синфнинг 5 нафар ўқувчиси IELTS имтиҳонларда қатнашиб, С1 даражасига эга бўлди. 

Шу билан бирга мактабнинг 9 нафар ўқувчиси олий ўқув юртига ўқишга муддатидан олдин кириб бўлган. Ўқувчилар кирган олий таълим муассасалари орасида Москвадаги НИУ «Высшая школа экономики», British Management University, Webster University, Westminster International University in Tashkent.

Жорий ўқув йилида мазкур мактабни 139 нафар ўқувчи битиради, бугунги кунда уларнинг 11 нафари 6,0 дан 7,5 баллгача бўлган натижалар билан IELTS топширган, яна 30 нафарга яқин ўқувчи ушбу сертификатни олиш арафасида. 

Ўқувчиларни муваффақият билан табриклаб, келгуси ишларида муваффақият тилаймиз.