Халқ таълими вазири Навоий вилояти ўқитувчилари билан яқиндан суҳбатлашди
👉ATTESTATSIYA TESTLARINI ISHLASH👈 👉ATTESTATSIYA TESTLARINI ISHLASH👈

Бугун, 9 февраль куни Халқ таълими вазири Навоий вилоятидаги таълим жараёни билан танишиш мақсадида Навоий вилоятига борди. Ўрганиш жараёни Навбаҳор туманидаги 5-мактабдан бошланди. 

Бахтиёр Саидов Навбаҳор тумани ҳокими ҳамда вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи иштирокида мактабнинг педагогик жамоаси билан суҳбатлашди. Ўқитувчилар билан суҳбат жараёнида уларни қизиқтирган барча саволларга батафсил жавоб берилди.

Сўнгра вазир Навоий вилояти халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий марказига борди. Мазкур таълим маскани иш фаолияти билан танишди ва кимё фани ўқитувчиларининг малака ошириш дарс жараёнларида иштирок этди. Ўқитувчилар билан суҳбат ташкил этилиб, уларнинг таклиф ва мулоҳазалари тингланди.