Дарслар онлайн бўлса, ўқитувчилар уйда ишлаши мумкинми?
👉ATTESTATSIYA TESTLARINI ISHLASH👈 👉ATTESTATSIYA TESTLARINI ISHLASH👈

Мактаб ва ОТМларда ўқиш 24 январдан бошлаб 1 ой муддатда онлайн шаклда давом этиши маълум қилинди. Ўқитувчилар бу муддат давомида уларга ҳам масофавий ишлаш имкони берилиши ёки йўқлиги ҳақида қизиқишмоқда. Kun.uz бу саволга жавоб олиш учун Халқ таълими вазирлиги билан боғланди.

Халқ таълими вазирлиги тақдим этган маълумотга кўра, ўқитувчилар мактабда доимий фаолиятини давом эттирадилар. Мактабда касалланиш ҳолатлари юзага келганда ўқитувчиларнинг соғлигини ҳимоялаш, коронавируснинг янги штамми кенг тарқалишининг олдини олиш мақсадида педагогларнинг масофадан ишлаши учун имконият берилади.

Ўқитувчилар мазкур кундалик жадвал асосида дарс бераётган фанлари бўйича ўқувчилар ўзлаштиришини, уйга вазифалар бажарилишини ҳамда ўқувчилар билимини синф журналига (электрон кундалик тизими жорий этилган мактабларда Kundalik.com тизимига) баҳолаб боришни таъминлаб боришлари ҳамда заруриятга кўра "Онлайн мактаб" лойиҳаси доирасида ўтилган мавзуларни ўқувчиларга қўшимча тушунтириб боришлари лозим. Мактаб раҳбарлари таълим муассасасида ўқитувчилар фаолиятини амалга ошириши учун етарли шароитлар яратиб, АКТ хоналарида узлуксиз Интернет ишлашини таъминлаб бериши керак”, дейилади вазирлик баёнотида.