Аввал хабар берилганидек, жорий йилнинг 10 июнидан бошлаб ихтисослаштирилган давлат умумтаълим муассасалари 5- ва 7-синфларига қабул учун саралаш танловларида қатнаниш истагида бўлган талабгорлар my.maktab.uz сайти электрон платформа орқали рўйхатдан ўтказилмоқда.
Шу кунга қадар 73 мингдан ортиқ иқтидорли ўқувчилар мазкур саралаш танловида иштирок этиш истагида рўйхатдан ўтдилар.
❗️Шошилинг, электрон рўйхатдан ўтиш жорий йилнинг 10 июль куни (шу куни ҳам) якунланади.
Халқ таълими вазирлиги тасарруфидаги ихтисослаштирилган давлат умумтаълим муассасаларига ўқиш истагида бўлган иқтидорли ўқувчиларни ушбу танловда иштирок этишларига чақирамиз.
Эслатиб ўтамиз, саралаш танловлари Давлат тест маркази томонидан жорий йилнинг 12-30 июль саналарида ўтказилиши режалаштирилган.
Электрон рўйхатдан ўтиш бўйича батафсил маълумотларни @mymaktab_uz телеграмм канали ёки ☎️71 203-07-04 телефон рақами орқали олиш мумкин.
? mymaktab_uz