Кўпчиликдан шу савол келяпти. Буни жавобини билишингиздан олдин, таътил пули қандай ҳисобланиши бўйича тушунчага эга бўлишингиз керак.
Ҳар ишлаган ойингиз учун 4 кундан иш ҳақи назарда тутилади.
Ўқув йили охирига келиб бир йиллик олган даромадларингиз ҳисобланиб, ўртача бир кунлик иш ҳақингиз ҳисоблаб олинади. Ва ўша бир кунлик иш ҳақингиз таътил кунларингизга кўпайтирилади ва таътил пули келиб чиқади.
Агар сиз ишлаш давомида қўшимча устамалар олиб юрган бўлсангиз, сизнинг ўртача ҳисобланган иш ҳақингиз баландроқ чиқади ва таътил пулингиз айнан ўша устамалар таъсирида баландроқ бўлади.
Устамани ўқув йили охирида олган бўлсангиз, бу таътил пулига унчалик таъсир кўрсатмайди.
Дейлик Майгача устамасиз ойлик олиб фақатгина майдан 50 фоиз устама олган бўлсангиз, ҳамма ойдаги даромадизни қўшиб чиқиб 12га бўлинса, май ойида олган даромадингиз умумий суммага унча таъсир ўткиза олмайди. Шу сабабли таътил пули ҳисоблашда жуда ҳам кам аҳамиятга эга бўлади.
Хулоса қилсак, таътил пули умумий олган даромадларизни ўртачасидан ҳисобланади ва қўшимча олган устамалариз ўша ўртача кунлик иш ҳақида акс этади. Уни устига яна алоҳида устама қўшиб ҳисобланмайди.