Мактабларни таъмирлашга маблағлар қаердан ажратилади?
👉ATTESTATSIYA TESTLARINI ISHLASH👈 👉ATTESTATSIYA TESTLARINI ISHLASH👈

✅ Қонунчиликка кўра, 2022 – 2026 йилларда умумий ўрта таълим муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлашнинг асосий прогноз кўрсаткичлари тасдиқланган.


✅Унга кўра, мактабларни қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш қуйидаги маблағлар ҳисобидан амалга оширилади:


➖ ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурлари доирасида ажратиладиган маблағлар;


➖ Давлат бюджети маблағлари;


➖ халқаро молия институтларининг кредитлари ва грантлари;


➖ ҳомийлик хайриялари, хусусий шериклар ҳамда нодавлат таълим ташкилотлари маблағлари.