РЕФЕРЕНДУМДА ИШТИРОК ЭТГАНЛАРГА 1 840 000 СЎМ ПУЛ БЕРИЛАДИМИ?
👉ATTESTATSIYA TESTLARINI ISHLASH👈 👉ATTESTATSIYA TESTLARINI ISHLASH👈

Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2022 йил 30 августдаги 1186-сонли қарор билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикасининг референдумига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишни молиялаштириш ҳамда маблағлардан фойдаланиш тартиби тўғрисида”ги Йўриқноманинг 17 бандига кўра референдум ўтказувчи округ ва участка комиссияларининг қарорига биноан комиссиянинг раиси, раис ўринбосари, котиби ёки бошқа аъзоларидан бири референдумга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш даврида ишлаб чиқариш ёки хизмат вазифаларини бажаришдан ўртача ойлик иш ҳақи сақланган ҳолда озод қилиниши мумкин.

Мазкур Йўриқноманинг 18 бандига кўра референдум ўтказувчи округ ва участка комиссияларининг раиси, раис ўринбосари, котиби ва бошқа аъзоларига (транспорт, овқатланиш ва бошқа харажатларнинг ўрнини қоплаш учун) референдумга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш учун ажратилган бюджет маблағлари ҳисобидан бир марталик компенсация тўлаб берилади. Бунда тўловлар:

➖референдум ўтказувчи округ комиссияси раисига меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 2 бараварида;

➖референдум ўтказувчи округ комиссияси раиси ўринбосари ва котибига меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 1,5 бараварида;

➖референдум ўтказувчи округ комиссиясининг бошқа аъзоларига меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 1 бараварида;

➖референдум ўтказувчи участка комиссияси раисига меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 1,2 бараварида;

➖референдум ўтказувчи участка комиссияси раиси ўринбосари ва котибига меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 1 бараварида;

➖референдум ўтказувчи участка комиссияларининг бошқа аъзоларига меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 0,7 бараварида амалга оширилади.

Эътибор беринг! Йўриқноманинг 20 бандига мувофиқ компенсация тўловларини амалга ошириш референдумга уч кун қолгунига қадар тўлиқ таъминланади.

Эслатиб ўтамиз, бугунги кунда меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори — ойига 920 000 сўмни ташкил этади. 

Демак, айнан референдумда иштирок этганлик учун эмас балки референдум ўтказувчи округ ва участка комиссияларининг раиси, раис ўринбосари, котиби ва бошқа аъзоларига референдумга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш учун ажратилган бюджет маблағлари ҳисобидан бир марталик компенсация тўлаб берилар экан.