Мактабда тўгараклар ривожлантирилади
👉ATTESTATSIYA TESTLARINI ISHLASH👈 👉ATTESTATSIYA TESTLARINI ISHLASH👈

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2022 - 2026 йилларда Ўзбекистон Республикасининг инновацион ривожланиш стратегиясини амалга ошириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорига мувофиқ Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон фанлар академияси, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш агентлигининг қўшма қарори имзоланди.

Унга кўра IT, математика, физика, кимё, биология ва чет тиллари йўналишида тўгараклар бўйича ўқитувчиларни “Баркамол авлод” болалар мактаблари ва тажрибали ўқитувчилар ўртасида “Устоз-шогирд” анъаналарига асосан ўқитиш ва малакаси ошириш йўлга қўйилади.

Тўгарак хоналари учун алоҳида дизайн ишлаб чиқилади ва шу асосида жиҳозлаш бўйича ҳисоб-китоблар тайёрланади.