? “Бу агентликни фақат 14 та мактаб учун тузганимиз йўқ. У Президент мактабларидаги муҳитни, методикани бошқа мактабларга ҳам олиб кириши керак”, деганди президент йил бошида. Ўша йиғилишда ихтисослаштирилган мактаблар Президент таълим муассасалари агентлиги тизимига ўтказилиши эълон қилинди. Хўш, ҳозиргача нималар маълум?
? Жами 141та ихтисослаштирилган мактаб шу йилнинг ўзида ПТМА тасарруфига ўтади. Бундай мактабларда:
➖ уч босқичли саралашдан ўтган ўқитувчилар дарс беради;
➖ синфда ўқувчилар сони 25 нафардан ошмайди;
➖ ўқувчилар имтиҳон асосида қабул қилинади;
➖ ихтисослик фанлардан ташқари Ўзбекистон тарихи ҳам чуқурлаштириб ўргатилади;
➖ сунъий интеллект, робототехника, агротехнология, нанотехнология, биотехнология, IELTS, TOEFL ва SAT бўйича қўшимча дарслар ўтилади.
? Кириш имтиҳони: Аниқ фанлар йўналишида математика, физика ва инглиз тили; табиий фанларда биология, кимё, математика ва инглиз тилидан тест бўлади.
? Аниқ фанлар йўналишида ўқувчилар 5-синфдан, табиий фанлар йўналишида 7-синфдан қабул қилинади ва таълим шунга қараб ё 5 йил, ё 7 йил давом этади.
❗️Бу йил қайта ташкил этилаётган ихтисослаштирилган мактабларнинг ҳамма синфларига қабул бўлади. Кейинги йилдан болалар фақат 5- ва 7-синфга қабул қилинади. Демак, фарзандининг ўқишини кучлироқ мактабга кўчиришни истаганлар уларни тестга тайёрлашни бошлайверишса бўлади.
Дарвоқе, Президент мактабига 5-синф кириш имтиҳонлари 2-босқичида қатнашиб, ўқишга киролмаган болалар, агар балли етса, ўз ҳудудидаги аниқ фанларга ихтисослаштирилган мактабга имтиҳонсиз қабул қилинади.