Мактаб-интернат ўқувчиларига махсус жиҳозлар тақдим этилди

Xalq ta'limi / 24 may, 05:48 · 3164

Ўзбекистон Республикасининг Нью Йоркдаги бош консуллиги ҳамда "Марғилон" халқаро хайрия жамғармаси ҳомийлигида Республикамиздаги кўзи ожиз ва заиф кўрувчи…

Мактаб-интернат ўқувчиларига махсус жиҳозлар тақдим этилди
Attestatsiya testlari — test.muallimlar.uz Attestatsiya testlari — test.muallimlar.uz

Ўзбекистон Республикасининг Нью Йоркдаги бош консуллиги ҳамда "Марғилон" халқаро хайрия жамғармаси ҳомийлигида Республикамиздаги кўзи ожиз ва заиф кўрувчи болалар мактаб-интернатлари ўқувчиларига махсус жиҳозлар тақдим этилди. 

Мазкур анжомлар 10 турдаги махсус жиҳозлар, ноутбуклар, катталаштириб кўрсатувчи лупа ва махсус ҳассалар ҳамда 6 турдаги спорт инвентарларидан иборат. 

Жорий йилнинг 23 май куни Халқ таълими вазирлиги ва Республика Кўзи ожизлар жамияти вакиллари ҳамда "Марғилон" халқаро хайрия жамғармаси раҳбари Владимир Катанов иштирокида ушбу жиҳозлар 2022/2023 ўқув йилидан ўз фаолиятини бошлаши кутилаётган Гулистон шаҳридаги ҳамда апрель ойида иш бошлаган Ангор туманидаги кўзи ожиз ва заиф кўрувчи болалар учун ихтисослаштирилган “Нурли маскан” мактаб-интернатларига тантанали тарзда топширилди.

O‘xshash maqolalar