Халқ таълими вазирлиги мутасаддилари Наманган вилоятидан сўнг ўрганиш жараёнини Андижон вилоятида давом эттирди.
Халқ таълими вазирлиги мутасаддилари Наманган вилоятидан сўнг ўрганиш жараёнини Андижон вилоятида давом эттирди. Бугун вилоятнинг Балиқчи туманидаги 36-, 45-мактаб, 32-мактаб филиали ҳамда 9-алоҳида таълим эҳтиёжлари мавжуд болалар учун мўлжалланган мактаб-интернатда яратилган шароитлар билан танишди.
36-мактабда 7-синф ўқувчиларининг дарс жараёнларида иштирок этиб, ўқувчилар билан турли фанлардан савол-жавоб орқали билимлари синовдан ўтказилди. Қизиқиш ва қобилиятларига кўра касб-ҳунарга йўналтириш борасида тавсиялар берилди. Мазкур мактаб 640 нафар ўқувчига мўлжалланган бўлиб, бугун унда қарийб 2 баравар кўп ўқувчи (1206 нафар) таълим олмоқда.