Халқ таълими вазири 228-сонли мактаб ўқитувчи ва ўқувчиларининг ютуқ ва камчиликлари билан қизиқди

Xalq ta'limi / 17 fevral, 10:41 · 3102

Бугун Халқ таълими вазири Бахтиёр Саидов пойтахтимизнинг Учтепа туманидаги 228-сонли умумтаълим мактабида бўлди.

Халқ таълими вазири 228-сонли мактаб ўқитувчи ва ўқувчиларининг ютуқ ва камчиликлари билан қизиқди
Attestatsiya testlari — test.muallimlar.uz Attestatsiya testlari — test.muallimlar.uz

Бугун Халқ таълими вазири Бахтиёр Саидов пойтахтимизнинг Учтепа туманидаги 228-сонли умумтаълим мактабида бўлди.

Вазирнинг таълим муассасасига боргани мактабда уюштирилаётган “Депутат ва ёшлар” учрашувига тўғри келди. Дастлаб вазир мактабда яратилган шарт-шароитлар, педагоглар ва ўқувчиларнинг эришган ютуқлари, уларни ўйлантираётган муаммолар билан қизиқди.

Сўнгра вазир мактабнинг юқори синф ўқувчилари билан самимий ва очиқ мулоқот қилди. Битирувчи ёшларнинг келгуси орзу ва режаларини зўр қизиқиш билан тинглади. Эртамиз келажаги бўлган йигит-қизларга ўз тавсияларини берди.

O‘xshash maqolalar