Диагностика тестида техник сабабларга кўра иштирок этамаган педагоглар қайта тест топшириши мумкин

Xalq ta'limi / 18 dekabr, 04:49 · 3539

Диагностика жараёнларидаги иштирокчилар қамровини ошириш ҳамда барча ўқитувчиларнинг иштирок этиш ҳуқуқини таъминлаш мақсадида, диагностика тестларида иштирок…

Диагностика тестида техник сабабларга кўра иштирок этамаган педагоглар қайта тест топшириши мумкин
Attestatsiya testlari — test.muallimlar.uz Attestatsiya testlari — test.muallimlar.uz

Диагностика жараёнларидаги иштирокчилар қамровини ошириш ҳамда барча ўқитувчиларнинг иштирок этиш ҳуқуқини таъминлаш мақсадида, диагностика тестларида иштирок этмаган ҳамда техник ҳолатлар кузатилган ўқитувчилар учун жорий йилнинг 18-19 декабрь кунлари диагностика тестларида иштирок этиш имконияти берилади.

Диагностика тестида иштирок этамаган педагоглар қуйидаги саналарда тест топшириши мумкин:

18 декабрь куни

— Физика
— Математика
— Чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик
— Информатика ва ахборот технологиялари
— Тарих
— Давлат ва ҳуқуқ асослари
— Мусиқа маданияти
— Тасвирий санъат ва чизмачилик
— Технология
— Иқтисодий билим асослари
— Тарбия
— Махсус мактаб интернатлари тарбиячилари
— Бошланғич таълим

19 декабрь куни

— Ўзбек тили ва адабиёти (Она тили ва адабиёти)
— Қорақалпоқ тили ва адабиёти
— Рус тили (ўзбек ва қардош тиллардаги синфларда)
— Инглиз тили
— Немис тили
— Француз тили
— Давлат (ўзбек) тили
— Давлат (қорақалпоқ) тили
— Кимё
— Рус тили ва адабиёти (рус синфларда)
— Умумтаълим мактаблари амалиётчи психологлари
— Биология
— География

O‘xshash maqolalar