Синф раҳбарлик ва дафтар текшириш учун қанча тўланади?

Xalq ta'limi / 22 noyabr, 05:20 · 51079

Читать на русском Мактаб ўқитувчиларига меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорига (920 минг сўм) нисбатан фоиз ҳисобида қуйидаги миқдорларда қўшимча ҳақ…

Синф раҳбарлик ва дафтар текшириш учун қанча тўланади?
Attestatsiya testlari — test.muallimlar.uz Attestatsiya testlari — test.muallimlar.uz

Читать на русском 

Мактаб ўқитувчиларига меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорига (920 минг сўм) нисбатан фоиз ҳисобида қуйидаги миқдорларда қўшимча ҳақ тўланади:

Синфдаги ўқувчилар сонига кўра синф раҳбарлиги учун:

▫️15 нафар ўқувчигача – 26,4 фоиз (242.880 сўм);

▫️16 нафардан 20 нафар ўқувчигача – 31,6 фоиз (290.720 сўм);

▫️21 нафардан 25 нафар ўқувчигача – 36,9 фоиз 339.480 сўм);

▫️26 нафардан 30 нафар ўқувчигача – 42,1 фоиз (387.320 сўм);

▫️31 нафар ва ундан кўп ўқувчи бўлганда – 52,8 фоиз (485.760 сўм);

дафтарларни ва ёзма ишларни текширганлик учун (ўқувчилар икки гуруҳга бўлиб ўқитиладиган фанлар бўйича ҳам) синфдаги ўқувчилар сони 15 нафаргача бўлганда – 8,8 фоиз (80960 сўм), 15 нафар ва ундан ортиқ бўлганда – 17,6 фоиз (161.920 сўм).

информатика кабинети мудирлиги учун – 17,6 фоиз (161.920 сўм).

Читать на русском 

O‘xshash maqolalar