Хабарингиз бор, жорий йилнинг 15 июнидан бошлаб тажриба тариқасида Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда вилоят марказларидаги шаҳарларда…
Хабарингиз бор, жорий йилнинг 15 июнидан бошлаб тажриба тариқасида Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда вилоят марказларидаги шаҳарларда умумтаълим мактабларининг 1-синфига қабул жараёнлари электрон платформа орқали амалга оширилмоқда.
Бунинг учун, ота-оналар яшаш манзили бўйича бириктирилган микроҳудуддаги жойлашган мактабга фарзандларини жойлаштириш учун my.maktab.uz сайти орқали рўйхатдан ўтишлари лозим.
❗️Электрон рўйхатдан ўтиш жорий йилнинг 5 июль куни (шу куни ҳам) якунланади.
Ўз навбатида, ота-оналардан бу жараёнда фаол иштирок этишларини ва ўз вақтида рўйхатдан ўтишларини сўраб қоламиз.
Маълумот учун: Бугунги кунга қадар my.maktab.uz электрон платформаси орқали 40 мингга яқин ота-оналардан фарзандларини 1-синфга жойлаштириш бўйича аризалар келиб тушди.
Электрон рўйхатдан ўтиш бўйича батафсил маълумотларни @mymaktab_uz телеграмм канали ёки ☎️71 203-07-04 телефон рақами орқали олиш мумкин.
? mymaktab_uz