.jpeg)
❓ Аттестация бўйича янги низомнинг шу жойига тушунмаяпман. Агар ўқитувчи тестдан 60 балл олса кейин мактаб томонидан 10 балл берилса иккаласи қўшиб ҳисобланиб 70 балл билан 1-тоифага ўтадими? 70 балл олса тестдан 10 балл мактабдан берилса 80 балл билан олий тоифали бўладими?
✅Жавоб: Низомнинг 44-банди: Иккита босқич натижаларига кўра, яъни Педагогик маҳорати ва психологик тайёргарлиги+Малака (тест) синовлари натижаларининг йиғиндиси асосида қарорлар қабул қилинади. Масалан:
? *Амалдаги тоифаси олий ёки биринчи бўлса:
*20+60=80 Олий тоифа;
18+62=80 Олий тоифа;
16+64=80 Олий тоифа;
14+66=80 Олий тоифа
0+80=80 Олий тоифа берилади!
? *Амалдаги тоифаси биринчи ёки иккинчи бўлса:
*20+50=70 Биринчи тоифа;
18+52=70 Биринчи тоифа;
16+54=70 Биринчи тоифа;
14+56=70 Биринчи тоифа
0+70=70 Биринчи тоифа берилади!
? Амалдаги тоифаси иккинчи ёки мутахассис бўлса:
0+60=60 Иккинчи тоифа
2+58=60 Иккинчи тоифа;
4+56=60 Иккинчи тоифа;
6+54=60 Иккинчи тоифа;
20+40=60 Иккинчи тоифа берилади.
Балларни қўшиб ҳисоблаш бўйича яна бир қанча натижалар ҳам қайд этилиши мумкин (якуний баллар 100, 98, 96, 94, 96 ва ҳ.к.з)!