2024 йил 1 январдан бошлаб мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог кадрларга малака тоифасини беришнинг янги тартиби жорий этилди. Унга кўра, аттестация икки босқичда ўтказилади ҳамда биринчи босқичда талабгорнинг мутахассислик фани (35 та савол) ва касб стандарти (5 та савол) бўйича билим даражаси, иккинчи босқичда – педагогик маҳорати (10 савол) баҳоланади.
✅Янги тартибдаги ўтказиладиган аттестацияда ҳам икки босқич (80+20=100 балл) натижаси қўшилиб қуйидаги тартибда қарор чиқарилади:
Олий малака тоифали ёки бош ўқитувчи лавозимидаги педагог кадр:
➖ 80 балл ва ундан юқори кўрсатгичга эга бўлса - «Аттестациядан ўтди, олий малака тоифаси (бош ўқитувчи лавозими) сақлансин»;
➖ 80 баллдан паст кўрсатгичга эга бўлса - «Аттестациядан ўтмади, биринчи малака тоифаси (етакчи ўқитувчи лавозими) га туширилсин»;
Биринчи малака тоифали ёки етакчи ўқитувчи лавозимидаги педагог кадр:
➖ 80 балл ва ундан юқори кўрсатгичга эга бўлса - «Аттестациядан ўтди, олий малака тоифаси (бош ўқитувчи лавозими) берилсин»;
➖ 70 баллдан 79 баллгача кўрсатгичга эга бўлса - «Аттестациядан ўтди, биринчи малака тоифаси (етакчи ўқитувчи лавозими) сақлансин»;
➖ 70 баллдан кам кўрсатгичга эга бўлса - «Аттестациядан ўтмади, иккинчи малака тоифаси (катта ўқитувчи лавозими) га туширилсин»;
Иккинчи малака тоифали ёки катта ўқитувчи лавозимидаги педагог кадр:
➖ 70 балл ва ундан юқори кўрсатгичга эга бўлса - «Аттестациядан ўтди, биринчи малака тоифаси (этакчи ўқитувчи лавозими) берилсин»;
➖ 60 баллдан 69 баллгача кўрсатгичга эга бўлса - «Аттестациядан ўтди, иккинчи малака тоифаси (катта ўқитувчи лавозими) сақлансин»;
➖ 60 баллдан кам кўрсатгичга эга бўлса «Аттестациядан ўтмади, мутахассис (олий маълумотли ўқитувчи) лавозимига туширилсин»;
Мутахассис ёки олий маълумотли ўқитувчи лавозимидаги педагог кадр:
➖ 60 балл ва ундан юқори кўрсатгичга эга бўлса - «Аттестациядан ўтди, иккинчи малака тоифаси (катта ўқитувчи лавозими) берилсин»;
➖ 55 баллдан 59 баллгача кўрсатгичга эга бўлса - «Аттестациядан ўтди, мутахассис (олий маълумотли ўқитувчи) лавозими сақлансин»;
➖ 55 баллдан кам кўрсатгичга эга бўлса - “Аттестациядан ўтмади, мутахассис (олий маълумотли ўқитувчи) лавозимига мувофиқ эмас.
Эслатма: Навбатдан ташқари аттестация натижасидан қатъий назар салбий қарорлар қабул қилинмайди (амалдаги тоифа туширилмайди).