Савол: Навбатдан ташқари аттестацияда бир вақтда 2 та фандан имтиҳон топшириш мумкинми? Мисол учун математика ва физика фанларидан. (Амударё тумани 27 мактаб ўқитувчиси Ё.И.С)
Жавоб: Мумкин албатта! Мурожаат юборишда фойдаланган телефон рақамингизга юборилган логин ва пароль ёрдамида ШАХСИЙ КАБИНЕТИНГИЗГА кириб, "+янги мурожаат юбориш" тугмачаси ёрдамида иккинчи фандан янги мурожаат юборишингиз мумкин.
Бажарган амалларингиздан кейин "САҚЛАШ" тугмачасини босишни унутманг.