Ўқувчи дафтар тутмагани учун ўқитувчи жавобгарликка тортиладими ёки ота-она?
Attestatsiya testlari — test.muallimlar.uz Attestatsiya testlari — test.muallimlar.uz

Ассалому алейкум. Мен мактабда  информатика фанидан дарс бераман. Дарсда ўқувчилар умуман дафтар тутмаса ёки дафтарим қолиб кетибди деб ҳар ҳил бахоналар топиб умуман дафтар тутмаса, ўқитувчи айибдорми бундай ҳолатда ўқитувчига қонунан жазо борми ўқитувчи нима қилиши керак бундай вазиятда ўқувчилар фандан дафтар тутмаса  ўқитувчи қонунан айибдор ҳисобланадими?

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Ўқувчи дафтар тутмагани учун ўқитувчини эмас, ота-онани жавобгарликка тортиш керак.

Биринчидан, Таълим тўғрисидаги қонун 51-моддасида вояга етмаган таълим олувчиларнинг ота-онаси ва бошқа қонуний вакилларининг бир қатор мажбуриятлари қайд этилган бўлиб, унга кўра юқоридаги шахслар:

➖ ўз болаларини инсонпарварлик, ватанпарварлик, меҳнацеварлик, маънавий, миллий ва умуминсоний қадриятларни ҳурмат қилиш руҳида тарбиялаши;

➖ ўз болаларининг интеллектуал, маънавий ва жисмоний ривожланиши учун шарт-шароитлар яратиши;

➖ таълим-тарбия жараёни иштирокчиларининг шаъни ва қадр-қимматини ҳурмат қилиши шарт.

Айнан мана шу мажбуриятлар ўқувчининг қонуний вакилларининг ўқувчининг ҳуқуққа ҳилоф ҳаракатлари учун жавобгарликни ўз зиммасига олишини англатади.

Иккинчидан, Халқ таълими вазирлигининг 01.07.2021 йил 206-сонли буйруғига асосан тасдиқланган ўқитувчиларнинг лавозим мажбуриятларида ўқитувчининг ўқувчиларга дафтар туттириш мажбурияти қайд этилмаган.

✅Бундай ҳолатда ота-онага Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс 47-модддаси иккинчи қисми билан жавобгарлик чораси қўлланилади.

Яъни Худди шундай ҳуқуқбузарликлар маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса:
➖ базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 бараваридан 10 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Манба: @Yurist_Xizmati