Вазир жамғармаси ҳисобидан жорий йилда устама тўланадиган малакали педагог кадрларнинг умумий квотаси 1250 та этиб белгиланди
✅Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2024-йил 8-январдаги тегишли буйруғи билан Вазир жамғармаси ҳисобидан устама тўланадиган малакали педагог кадрларнинг республика бўйича чекланган сони ва 1-босқич тест синовлари орқали саралаш бўйича регламент тасдиқланди.
Унга кўра, Мактабгача ва мактаб таълими вазири жамғармаси ҳисобидан Республика бўйича 2024-йилда ҳар ойлик устама тўланадиган малакали педагог кадрларнинг чекланган сони 1 250 нафар этиб белгиланди. Бунда:
➖1 150 та квота ёки умумий квотанинг 92 фоизи — Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимидаги умумий ўрта таълим муассасаларида фаолият юритаётган малакали педагог кадрларга;
➖100 та квота ёки умумий квотанинг 8 фоизи — Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги мактаблар педагог кадрларига ажратилди.