Жисмоний тарбия фани ўқитувчилари учун малака синовлари қандай шаклда ўтказилади?
Attestatsiya testlari — test.muallimlar.uz Attestatsiya testlari — test.muallimlar.uz

Жавоб: Низомнинг 37-бандида: Ўқув фани бўйича малака синовлари:
таълим ташкилотларининг жисмоний тарбия фани ўқитувчилари учун — назарий (оғзаки, ёзма) ва амалий синовлар шаклида ўтказилиши ҳамда ўқув (махсус) фани бўйича малака синовлари маданият ва санъатга, жисмоний тарбия ва спортга ихтисослаштирилган таълим ташкилотлари педагог кадрлари ҳамда таълим ташкилотларининг жисмоний тарбия фани ўқитувчилари учун
тест синовлари шаклида ҳам ташкил этилиши мумкинлиги;

Низомнинг 31-бандида: Педагог кадрлардан ҳужжатларни қабул қилиш ҳар йили 1 март ва 1 октябрь саналарида тўхтатилиши, Ваколатли вазирликлар томонидан мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагоглари учун мутахассислик фани ва касб стандарти бўйича билим даражасини аниқлаш ҳамда педагогик маҳоратини баҳолаш, ўрта махсус ва профессионал таълим ташкилотлари педагоглари учун ўқув фани бўйича малака синовлари (кейинги ўринларда – малака синовлари)ни ўтказиш шакли ҳамда жадвали ҳар йили 10 март
ва 10 октябрга қадар тасдиқланиб, уларнинг расмий веб-сайтида эълон қилинади, тегишли вазирликлар ва идораларга ҳамда SMS-хабарнома орқали педагог кадрларга юборилиши-белгилаб қўйилган.


P.S. Жисмоний тарбия фани ўқитувчилари учун малака синов шакли (тест ёки назарий ва амалий) ҳар йили январь-июнь ойлари аттестацияси учун 10 мартга қадар, август-декабрь ойлари аттестацияси учун 10 октябрга қадар эълон қилинади!