20 баллик маълумотнома барча педагоглар учун бекор қилиндими?

Янги тартибга кўра: Таълим ташкилотлари томонидан бериладиган 20 баллик маълумотнома профессионал таълим ташкилотлари (Академик лицейлар, Коллежлар, Техникумлар) педагоглари учун сақланиб қолинган.

Мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагоглари учун эса 20 баллик маълумотнома бекор қилинган !

P.S Янги тартибга кўра мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог кадрларини аттестациядан ўтказишни Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан;
Ўрта махсус ва профессионал таълим ташкилотлари педагог кадрларини аттестациядан ўтказишни Олий таълим, фан  ва инновациялар вазирлиги томонидан амалга оширилади
!