Савол: Мен Навоий вилояти Ғозғон шаҳридаги 3 мактабнинг Инглиз тили фани ўқитувчисиман. 2-малака тоифам бор. Баҳорда бўладиган янги тартибдаги аттестацияда навбатдан ташқари бўлиб қатнашсам C1 даражади сертификатим 1-босқичда ёки 2-босқичда қўшимча балл яъни имтиёз берадими? (Ш.А.Х)
❗️Жавоб: Навбатдан ташқари аттестацияда С1 сертификати имтиёз бермайди.
P/S. Амалдаги тартибга кўра, Низомниг 36-банди: Умумий ўрта, ўрта махсус ва профессионал таълим ташкилотларининг камида С1 даражадаги миллий ёки унга мос даражадаги халқаро сертификатга эга чет (инглиз, француз, немис, испан, итальян, араб, хитой, япон, корейс, турк, форс, пушту, дари, урду, ҳинд) тили фани ўқитувчиларига навбатдаги мажбурий аттестацияда ўқув фани бўйича малака синовидан максимал 80 балл берилади ҳамда улар ушбу малака синовидан озод этилади.