Диагностика тестида техник сабабларга кўра иштирок этамаган педагоглар қайта тест топшириши мумкин
Attestatsiya testlari — test.muallimlar.uz Attestatsiya testlari — test.muallimlar.uz

Диагностика жараёнларидаги иштирокчилар қамровини ошириш ҳамда барча ўқитувчиларнинг иштирок этиш ҳуқуқини таъминлаш мақсадида, диагностика тестларида иштирок этмаган ҳамда техник ҳолатлар кузатилган ўқитувчилар учун жорий йилнинг 18-19 декабрь кунлари диагностика тестларида иштирок этиш имконияти берилади.

Диагностика тестида иштирок этамаган педагоглар қуйидаги саналарда тест топшириши мумкин:

18 декабрь куни

— Физика
— Математика
— Чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик
— Информатика ва ахборот технологиялари
— Тарих
— Давлат ва ҳуқуқ асослари
— Мусиқа маданияти
— Тасвирий санъат ва чизмачилик
— Технология
— Иқтисодий билим асослари
— Тарбия
— Махсус мактаб интернатлари тарбиячилари
— Бошланғич таълим

19 декабрь куни

— Ўзбек тили ва адабиёти (Она тили ва адабиёти)
— Қорақалпоқ тили ва адабиёти
— Рус тили (ўзбек ва қардош тиллардаги синфларда)
— Инглиз тили
— Немис тили
— Француз тили
— Давлат (ўзбек) тили
— Давлат (қорақалпоқ) тили
— Кимё
— Рус тили ва адабиёти (рус синфларда)
— Умумтаълим мактаблари амалиётчи психологлари
— Биология
— География