Ўқувчилари олий таълим муассасасига кирганига қараб устама бeриладими?
Attestatsiya testlari — test.muallimlar.uz Attestatsiya testlari — test.muallimlar.uz

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 425-сонли қарори билан тасдиқланган Халқ таълими вазирининг жамғармаси тўғрисидаги Низомининг 4-бандига мувофиқ  Ўқучилари олий таълим муассасаларига ёки Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларга кириш имтиҳонларида энг юқори натижа кўрсатган педагог кадрларларга устама таинланади.

Халқ таълими вазирлиги ҳар ойлик устама тўланадиган малакали педагог кадрларнинг республика бўйича чекланган сонини (йиллик квота) белгилайди.

Президент таълим муассасалари агентлиги умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчиларининг тегишли ўқув йилида ўқишга қабул қилишда Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларга кириш имтиҳони натижалари тўғрисидаги маълумотларни Вазирликка тақдим этади.

Низомга мувофиқ  ҳар ойлик устама олиш учун номзодларни «Бошланғич таълим», «Аниқ ва табиий фанлар» «Хорижий тиллар», «Ижтимоий фанлар» ва «Амалий фанлар» йўналишлари бўйича туман (шаҳар) бўйича Ишчи гуруҳга тақдим этади.

Ишчи гуруҳ томонидан номзодларни дастлаб тест синовида ва иккинчи босқич суҳбатдан ўтказади.

Касбий маҳоратини баҳолаш бўйича ўтказилган суҳбат натижаларига кўра энг юқори балл тўплаган малакали педагог кадрларга меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 5,5 баравари миқдорида 9 ой довомида ҳар ойлик устама тўланади;


@yuristlar_maslahati