Қандай мукофотлар ўқитувчини тоифаси бир поғона кўтарилиши учун асос бўлади?‌‌

Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисида НИЗОМнинг 9 -бандига асосан  Қуйидаги педагог кадрларининг малака тоифаси (лавозими) бир поғонага оширилади:

✅ Ўзбекистон Республикасининг давлат мукофотлари билан тақдирланган педагог кадрлар;

✅ «Устоз» миллий мукофоти ғолиблари;

✅ Worldskills мусобақалари совриндорларини тайёрлаган таълим ташкилотларининг педагог кадрлари;

✅ республика миқёсидаги фан олимпиадалари ва кўрик-танловларда ғолибликни қўлга киритган ўқувчиларни тайёрлаган педагог кадрлар;

Педагог кадрларнинг малака тоифасини (лавозимини) бир поғонага оширишда мазкур Низом кучга киргандан кейинги эришилган натижалар инобатга олинади.

Низом қоидаларини сизнинг ҳолатингизга мослайдиган бўлсак, сиз ҳақиқатдан ҳам халқ ўқитувчиси сифатида тақдирланиб давлат мукофоти билан тақдирлангансиз. Бироқ бу ва бошқа қўлга киритган мукофотларингиз мазкур низом қабул қилинишидан аввал олингани сабабли малака тоифангизни ошишига сабаб бўлмайди.  Чунки низомга кўра, низом кучга киргандан кейинги эришилган натижалар инобатга олиниши белгиланган.


@yuristlar_maslahati