Ўтган йилги ёки ундан олдинги йиллардаги фойдаланилмаган таътиллардан фойдаланиш мумкинми?

Ҳар йилги меҳнат таътили ҳар йили, ушбу таътил берилаётган иш йили тугагунига қадар берилиши керак. (МК 230-модда 1-қисм)

Меҳнат кодексининг 230-моддаси 2-қисмига аосан Ишлаб чиқариш хусусиятига эга сабабларга кўра жорий йилда ҳар йилги меҳнат таътилини тўлиқ бериш имкони бўлмаган алоҳида ҳолларда ходимнинг розилиги билан таътилнинг ўн тўрт календарь кундан ортиқ бўлган қисми кейинги иш йилига кўчирилиши мумкин бўлиб, ушбу йил давомида ундан фойдаланилиши шарт. Яъни ходим ҳар йили таътилининг маълум қисмидан фойдаланиши шарт.

Ўтган йилги таътилни бу йилги таътилга қўшиб юбориш мумкинми? Меҳнат кодексида бу масала юзасидан таъқиқ мавжуд эмас. Ходим иш берувчи билан келишиб ўтган йилги таътилни бу йилги таътилга қўшиб олса бўлади.

Ходим масалан туғриқ таътилада бўлиб ёки меҳнатга лаёқатсизлик таътилида бўлиб йиллик таътилга иш берувчи томонидан чиқарилмади. (Аслида бу қонун бузилиши) бундай ҳолатда фойдаланилмаган таътил йўқ бўлиб кетмайди.

Кодекснинг 234-моддасига асосан Меҳнат шартномаси бекор қилинганда ходимга барча фойдаланилмаган ҳар йилги асосий ва қўшимча меҳнат таътиллари учун пулли компенсация тўланади.


@yuristlar_maslahati