1 декабрдан педагог ходимларнинг ойлик маошлари қанча бўлди?
Мактаб ўқитувчиларига меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорига (1.050.000 сўм) нисбатан фоиз ҳисобида қуйидаги миқдорларда қўшимча ҳақ тўланади:
Синфдаги ўқувчилар сонига кўра синф раҳбарлиги учун:
– 15 нафар ўқувчигача – 26,4 фоиз (277 200 сўм);
– 16 нафардан 20 нафар ўқувчигача – 31,6 фоиз (331 800 сўм);
– 21 нафардан 25 нафар ўқувчигача – 36,9 фоиз (387 450 сўм);
– 26 нафардан 30 нафар ўқувчигача – 42,1 фоиз (442 050 сўм);
– 31 нафар ва ундан кўп ўқувчи бўлганда – 52,8 фоиз (554 400 сўм);
Дафтарларни ва ёзма ишларни текширганлик учун (ўқувчилар икки гуруҳга бўлиб ўқитиладиган фанлар бўйича ҳам) синфдаги ўқувчилар сони 15 нафаргача бўлганда – 8,8 фоиз (92.400 сўм), 15 нафар ва ундан ортиқ бўлганда – 17,6 фоиз (184.800 сўм).
Информатика кабинети мудирлиги учун – 17,6 фоиз (184.800 сўм).