Умумтаълим мактаблари директорларига менежерлик сертификати билан ишлаши талаби қўйиляпти. Унга кўра:
— Сертификат олишга номзод камида 5 йиллик тажрибага, бакалавр даражасига эга бўлиши керак;
— Номзодлар ҳар ойнинг 5-санасигача ариза топширади ва танлаб олинганлар ўқув курсларида ўқитилади;
— Улар сертификат учун 1 БҲМ (330 минг сўм) тўлаши керак;
— Сертификат учун 25 та тест, кейс ҳамда амалий топшириқлардан иборат имтиҳон олинади, максимал балл — 100 балл, камида 70 балл олганлар сертификат олиши мумкин.
Эслатма: бу тизим 2024 йил 1 январдан бошланиши режа қилинган.