Сертификат тест синови натижаси бўйича энг юқори баллнинг камида 60 фоизини тўплаган шахсларга 3 йил муддатга берилади.
Тест синови натижалари улар якунланган кундан бошлаб йигирма иш кунидан кечикмай эълон қилинади.
Бунда, энг юқори баллнинг 60 фоиздан 85 фоизигача тўплаган абитуриентга сертификатдаги ўзлаштириш фоизига мос равишда олий таълим муассасаси бакалавриатига ўқишга қабул қилиш бўйича тест синовларида ушбу фандан белгиланган максимал баллга нисбатан табақалаштирилган (пропорсионал) ҳамда 86 фоиз ва ундан юқори балл тўплаган абитуриентга энг юқори балл берилади.
Яъни сертификат қайси фандан олинган бўлса, шу фаннинг фанлар мажмуасидаги ўрнига қараб мос равишда максимал баллнинг маълум фоизи берилади.
✅ Масалан, математика фанидан сертификатга эга бўлган абитуриентнинг сертификатдаги ўзлаштириши 60 фоиз, математика фанининг фанлар мажмуасидаги ўрни биринчи (ҳар бир тўғри жавоб учун 3,2 балл, 30 та тест топшириғига максимал 96 балл) бўлса, унинг 60 фоизи 57,6 баллни ташкил этади (3,2*30=96 балл, 96*60/100=57,6). Агар абитуриентнинг сертификатдаги ўзлаштириши 80 фоиз бўлса, 76,8 баллни ташкил этади (3,2*30=96 балл, 96*80/100=76,8).
✅Сертификат тест синовидан ижобий (60 ва ундан юқори фоиз) натижага эришган талабгорга тест синови натижалари эълон қилинган кундан бошлаб бир ҳафта мобайнида электрон шаклда берилади. Талабгор сертификатни шахсий кабинети орқали юклаб олиши мумкин.
✅Миллий сертификат олиш учун синовларда энг юқори баллнинг камида 80 фоизини тўплаган педагог кадрларга 20% миқдорида устама берилади.