Бошланғич синф ўқитувчиларига она тили ва адабиёт фанидан олинган миллий сертификат учун устама тўланадими?
Attestatsiya testlari — test.muallimlar.uz Attestatsiya testlari — test.muallimlar.uz

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2023 йил 28 июлда бир неча вазирликлар билан имзолаган 25-сонли қўшма қарори билан 2023-2024 ўқув йили давомида умумтаълим мактабларининг педагогларига 50 ва 20 фоиз устама тўлаб бериладиган cертификатлар рўйхати тасдиқланган.

Унда миллий баҳолаш тизимида бериладиган сертификатлар рўйхати ҳам тасдиқланган бўлиб, бошланғич таълим ўқитувчилари учун математика, она тили ва адабиёт (ўзбек тили ва адабиёти, рус тили ва адабиёти, қорақалпоқ ва адабиёти) фанлари бўйича Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги томонидан тақдим этиладиган сертификат учун ҳам устама тўланиши белгиланган.

Ҳозирги кунда Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги томонидан умумтаълим фанлари бўйича сертификатлаш жараёнлари мунтазам равишда олиб борилмоқда. Бу имкониятдан бошланғич синф ўқитувчилари ҳам фойдаланиши мумкин.

Фақат математика, она тили ва адабиёт (ўзбек тили ва адабиёти, рус тили ва адабиёти, қорақалпоқ ва адабиёти) фанларидан олинган сертификатлар бошланғич синф ўқитувчиларининг айнан шу фандаги дарс соатлари учун амал қилади. Яъни, бошланғич таълим ўқитувчилари томонидан ўтиладиган бошқа фанлар учун устама тўланмайди.

@xalqtaliminfo