Ўқитувчиларнинг педагогик юкламаси бекор бўлганми?

#Савол
Мактаб педагог ходимларининг пед юкламаси ҳозирги кунда амалдами ёки бирор меъёрий ҳужжат билан якунланганми? Фан ўқитувчисининг жами 30 соат дарси бўлиб, бу ўқитувчи қанча пед юклама бажаради? Кунлик ва ҳафталик соати қанча?

#Жавоб
Ўқитувчиларнинг педагогик юкламаси бекор қилинмаган шунчаки, жараёнга оид йиллик иш режада белгиланган тадбирларнинг амалга оширилиши юзасидан педагог ходимлардан ҳисобот талаб қилинмайди ҳамда тадбирларни амалга оширишнинг вақт бўйича ҳисоби юритилмайди.

Ўқитувчиларнинг иш юкламаларини ҳисоблаб чиқариш Халқ таълими вазирлиги ҳамда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 2018 йил 27 июлдаги 9-мҳ ва 19-қ/қ-сон қарори билан тасдиқланган "Умумий ўрта таълим муассасаларининг педагогик мутахассисликлари бўйича намунавий йиллик иш режасини шакллантириш тартиби тўғрисида"ги йўриқнома билан тартибга солинади.

Унга кўра педагог ходимининг йиллик иш юкламаси (бир ставка ҳисобида) бир ҳафтада 36 соат, бир ойда 154,8 соат, бир йилда 1548 соат миқдорида амалга оширилади.

Юқори синфларда бир ставка яъни, 20 соат миқдорда дарс берувчи ўқитувчининг педагогик юкламаси 16 соатни ташкил этади. Умумий ҳисобда бир ҳафтада 36 соат, кунига 6 соат ишлаши керак бўлади.

Иш вақтини қандай ҳисобланади?
Батафсил ўқиш


????https://t.me/xalqtaliminfo