Тошкентда 6-синф ўқувчиси жисмоний тарбия дарси вақтида вафот этди.
Attestatsiya testlari — test.muallimlar.uz Attestatsiya testlari — test.muallimlar.uz

Қайд этилишича, «Футбол амалиёти. Тўп билан ҳаракатланиш» мавзусида дарс ўтилаётган вақтда 6-Д синф ўқувчиси, 2011 йилда туғилган М.С.нинг кўкрак қафасига копток тегиб, оқибатда бола ҳушини йўқотган.

 

Ўқувчи тумандаги 7-сонли клиник шифохонасига олиб борилган. Шифокорлар томонидан тез тиббий ёрдам кўрсатилишига қарамай, вафот этган, дейилади хабарда.

 

Суд тиббий экспертизаси дастлабки хулосасига кўра, М.С.га юракнинг рефлектор тўхташи, ўткир юрак-қон томир ва нафас етишмовчилиги, бош мия ва ўпка шиши, юрак гипертрофияси, юрак туғма нуқсони ташхиси қўйилган.