Олимпиада II (шаҳар, туман) босқичида қандай топшириқлар бўлади ва баҳолаш мезонлари қандай?
Attestatsiya testlari — test.muallimlar.uz Attestatsiya testlari — test.muallimlar.uz

Олимпиаданинг II босқичи барча фанлардан тест шаклида ўтказилади ва ҳар бир фан учун 30 тадан тест саволлари тақдим қилинади

 

✅ Биринчи гуруҳ фанларидан (математика, физика, кимё, биология, информатика ва ахборот техгологиялари) топшириқларни бажариш учун 90 дақиқа; 

 

✅ Иккинчи гуруҳ фанларидан (тарих, география, она тили ва адабиёти, ўзбек тили, қорақалпоқ тили ва адабиёти, инглиз тили, француз тили, немис тили, рус тили ва адабиёти, тожик тили, қозоқ тили) топшириқларни бажариш учун 60 дақиқа вақт ажратилади. 

 

✅ Биринчи гуруҳ фанларидаги тест топшириқларининг дастлабки 10 таси содда даражасидаги ёпиқ (А, B, C, D жавоб вариантларидан танланади) тест бўлиб, ҳар бир тўғри жавоб 0,9 балл; кейинги 10 таси ўрта қийинлик даражасидаги ёпиқ (А, B, C, D жавоб вариантларидан танланади) тест бўлиб, ҳар бир тўғри жавоб учун 1,5 балл; қолган 10 таси очиқ (жавоби ёзиладиган) тест бўлиб, ҳар бир тўғри жавоб 2,6 балл билан баҳоланади, жами 50 балл (10*0,9+10*1,5+10*2,6=50). 

 

✅ Иккинчи гуруҳ фанларидаги тест топшириқларининг дастлабки 10 таси содда даражасидаги ёпиқ (А, B, C, D жавоб вариантларидан танланади) тест бўлиб, ҳар бир тўғри жавоб 0,9 балл; кейинги 10 таси ўрта қийинлик даражасидаги ёпиқ (А, B, C, D жавоб вариантларидан танланади) тест бўлиб, ҳар бир тўғри жавоб учун 1,5 балл; қолган 10 таси мураккаб даражадаги ёпиқ (А, B, C, D жавоб вариантларидан танланади) тест бўлиб, ҳар бир тўғри жавоб 2,6 балл билан баҳоланади, жами 50 балл (10*0,9+10*1,5+10*2,6=50) берилади.