Биринчи чоракда таълим сифати мониторингини ўтказиш тартиби
Attestatsiya testlari — test.muallimlar.uz Attestatsiya testlari — test.muallimlar.uz

Ўқув йилининг биринчи чораги якуни бўйича таълим сифати мониторинги жараёнига 4-, 8- ва 9-синф ўқувчилари жалб қилинади. 

Ҳар бир ҳудудда:
4-синф ўқувчиларидан 2 вариантда 30 талик: 

1-блок (она тили ва ўқиш саводхонлиги, математика, хорижий тил); 
2-блок (математика, табиатшунослик, она тили ва ўқиш саводхонлиги) ҳар бир фан бўйича 10 тадан тест топшириқлари шаклида ўтказилади.

8-синф ўқувчиларидан 2 вариантда 45 талик: 

1-блок (она тили ва адабиёти, математика, хорижий тил);
2-блок (биология, кимё, рус тили);
3-блок (физика, география, она тили); 
4-блок (тарих, информатика, математика) фанларидан ҳар бир фан бўйича 15 тадан
тест топшириқлари шаклида ўтказилади.

9-синф ўқувчиларидан 2 вариантда 45 талик: 

1-блок (она тили адабиёти, математика, хорижий тил);
2-блок (биология, кимё, рус тили);
3-блок (физика, география, она тили);
4-блок (тарих, информатика, математика) фанларидан ҳар бир фан бўйича 15 тадан тест топшириқлари шаклида ўтказилади.

Тест синови бажариш учун 4-синфларда мониторинг ўтказиладиган фанлардан ҳар бир тест саволига 2 дақиқадан (умумий 60 дақиқа), 8- ва 9-синфларда фанлардан ҳар бир тест саволига 2 дақиқадан (умумий 90 дақиқа) вақт берилади.
Барча блок фанларини қамраб олиш мақсадида синф ўқувчилари сонига қараб гуруҳлар шакллантирилади.